“Рома” бу онларни 30 йил кутди

Халқаро майдондаги иштирокини давом эттираётган Италиянинг ягона вакили “Рома” Конференциялар лигаси ярим финалида Англиянинг “Лестер” клубини ортда қолдириб, финалга йўлланма олди.

Статистика билан шуғулланувчи Squawka порталининг маълум қилишича, римликлар 1991 йилдан бери Еврокубоклар финалида илк маротаба иштирок этадиган бўлди.

“Бўрилар” сўнгги бор бундан ўттиз йил муқаддам УЕФА кубоги турнири финалида “Интер” билан куч синашган эди. Ўшанда иккита учрашувдан иборат ҳал қилувчи ўйинларда миланликларнинг қўли баланд келган ва “Рома” совринсиз қолганди.

Энди Жозе Моуриньо шогирдлари 25 май куни Конференциялар лигаси финалида Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоаси билан беллашади. Ҳал қилувчи баҳс Албаниянинг Тирана” шаҳрида ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!