“Рома” бунақа ўйин билан ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга қодир

“Рома”нинг 19 ёшли ҳужумчиси Португалиядаги йиғин давомида Англиянинг “Сандерленд” жамоасига қарши ўтказилган учрашув ҳақида фикр билдирди.

Ушбу ўртоқлик учрашувида римликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларни Афена-Гьян ва Николо Дзаньоло киритди.

- Тригориядаги биринчи ўртоқлик ўйинидан кейин буниси жуда ажойиб чиқди. Характеримиз кучли ва биз ғалаба қозонишни истаган эдик. Худди шундай ўйнашда давом этсак, ҳар бир учрашувни ўз фойдамизга ҳал қила оламиз.

Мен жамоа манфаатлари учун боримни беришга ҳаракат қиламан. Ҳар бир қулай вазиятдан фойдаланиб қолишга уринаман. Машғулотларда қаттиқ ишлашда давом этишим керак, - деди Феликс Афена-Гьян.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!