“Рома” чақирса, "учиб" бораман!

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто ва унинг қўл остидаги скаутлар келаси мавсум жамоа таркибини кучайтириши мумкин бўлган ўйинчиларни қидиришда давом этмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, римликлар нишонга “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Максим Лопес тушган.

Франциялик футболчи майдон марказида таянч зонада ва ҳужумчи ортида ўйнай олади. Яъни унинг бир ўзи бир неча вазифани уддалаши мумкин.

24 ёшли Лопесни “Марсель” клуби тарбиялаган. “Сассуоло” уни бир мавсум ижарада ўйнатиб, ўтган йили ёзда арзимаган 2 миллион еврога сотиб олганди. Бу мавсум жами 36 та учрашувда иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлган ярим ҳимоячининг нархи 14 миллион еврога кўтарилди.

Яна уч йил давом этадиган шартномага эга эканига қарамай, Максим Лопеснинг ўзи ўртамиёна “Сассуоло”ни тарк этиб, олдига катта мақсадларни қўйган ва Европа майдонларини кўзлаётган “Ромага ўтишга рози бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!