"Рома" "Челси" ҳужумчисини текинга қўлга киритишга яқин турибди

"Рома" клуби тез орада "Челси" ҳужумчиси Педро Родригес билан шартнома имзолаши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, “бўрилар” 32 ёшли испаниялик футболчига молиявий томондан яхши таклиф билдиришган. Педрода МЛС клубларидан ҳам таклифлар мавжуд, лекин у Европада қолмоқчи.

Педронинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли ҳам у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин. У жорий мавсум 18 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!