“Рома” чемпион бўлишини айтишмоқда
Таниқли италиялик мураббий Клаудио Раньери “Рома” жорий мавсумда чемпионлик учун курашишини тахмин қилмоқда.
- Ҳозир скудеттони қўлга киритиши мумкин бўлган жамоани ажратиб кўрсатиш қийин, ҳали олдинда жуда кўп учрашувлар бор.
Бу мавсум Қатарда жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан ўзига хос ҳисобланади. Чунки мудиал вақтида миллий чемпионатларда танаффус юзага келади.
“Милан” ва “Наполи” чемпионатда жуда зўр бошлади. “Аталанта” таркибдаги сезиларли ўзгаришларга қарамай, мусобақа жадвалининг юқорисидан жой олган. Бу жамоа ҳайратга солишга қодир.
“Интер” ва Ювентус” кутилганидек старт олмаган бўлса-да, уларни ҳисобдан чиқармаслик керак. Улар ҳали курашга қўшилади.
Бу клублардан ташқари Жозе Моуриньонинг “Рома”си бор. Бунақа жамоа ҳар доим охиригача курашади. Бу жамоаларнинг бари охириги тургача чемпионлик учун ўзаро рақобатлашишига аминман, - деди Клаудио Раньери.
Фикрлар