"Рома" дарвозабони коронавирусга чалинганини маълум қилди
"Рома" дарвозабони Антонио Миранте коронавирусга чалинганини маълум қилди.
“Менинг коронавирусга топширган тестим мусбат натижа берди. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман ва менда ҳеч қандай касаллик аломатлари йўқ. Мен карантиндаман ва тез орада соғайиб кетаман, деб умид қиламан”, - дейди Миранте.
37 ёшли посбон “Рома” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 18 та гол ўтказиб юборди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар