“Рома” Дибалани "боғлаб" олган

La Gazzetta dello Sport  нашри “Рома” клуби ва аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала ўртасидаги шартноманинг ўзига хос банди борлигини эълон қилди.

Унга кўра, римликлар “Ювентус”нинг собиқ футболчиси билан битим тузганида унинг бадал пулини 20 миллион еврога баҳолаган. Бироқ, келишувнинг бу банди фақат хориж клублари учун амал қилади.

Бундан келиб чиқадики, Италиянинг бирор клуби Дибалани бу суммага харид қила олмайди.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, хориж клуби Дибалани қўлга киритиши билан унинг маоши 6 миллион евродан кам бўлмаслиги ҳам кўрсатиб ўтилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!