"Рома" Эль-Шааравига янги шартнома таклиф қилмоқда
Римнинг "Рома" жамоаси ҳужумчи Стефан Эль-Шааравига янги шартнома таклиф қилмоқда, дея хабар бермоқда Corriere della Sport нашри.
Унинг амалдаги келишувни 2020 йилда якунига етади. "Рома" эса ушбу шартнома муддатини 2022 йилга қадар узайтирмоқчи. Шунингдек, 26 ёшли форвард "Рома"да йилига 2,5 миллион евро маош олиши кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, Эль-Шаарави "Рома"да жорий мавсумда 28та учрашувда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 5та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар