Украинанинг “Шахтёр” клуби бош мураббийи Паулу Фонсека фаолиятини “Рома”да давом эттиради.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассис эртага Лондонда “бўрилар” президенти Жеймс Паллотта билан учрашади. Фонсека у ерда “Рома” билан “2+1” кўринишида шартнома имзолайди. Унга кўра мураббийнинг йиллик маоши 2,5 млн еврони ташкил этади.

Эътиборлиси, Фонсека “Рома”нинг сўнгги 8 йил ичидаги 10-мураббийи бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)