“Рома” етакчи футболчилардан воз кечмоқда

“Рома” жамоаси кутилмаганда икки етакчи футболчисини сотиб юборишга қарор қилди.

Қатор гранд клублари нишонида турган Жастин Клюверт ва Женгиз Ундер ёзги трансферлар вақтида бошқа клублар таклифини қабул қилиши мумкин. Чунки, римликлар келаси мавсумда бу икки футболчини ўз режаларига киритгани йўқ ва уларнинг трансфери орқали клуб бюджетини мустаҳкамлаб олади.  

“Рома” раҳбарлари ҳар икки футболчи трансферидан умумий ҳисобда 50 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Шунингдек, қадим шаҳар жамоаси бош мураббийликка Маурисио Почеттинони таклиф қилишни режалаштираётган ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!