“Рома” футболчилари “махфий ўйин” ўтказади

“Рома” чемпионатнинг иккинчи қисмига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жаҳон чемпионати муносабати билан танаффус эълон қилинган даврда “бўрилар” Япония ва Португалияда ташкил этилган хорижий ўқув-машғулот йиғинларида қатнашди.

Жозе Моуриньо шогирдлари йиғинлар давомида Японияда иккита, Португалияда учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Италия матбуотиниг ёзишича, “Рома” 2022 йилдаги энг охирги учрашувини 30 декабрь куни ўтказади. Тригориядаги машғулот базасида бўладиган баҳсда Моуриньо шогирдлари “Витербес” жамоаси билан куч синашади.

Бўлажак учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади ва унга ҳеч ким қўйилмайди.

“Рома” янги йилдаги илк беллашувни 4 январь куни “Олимпико” стадионида А Серия доирасида “Болонья”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!