“Рома” футболчини олиб қоладиган бўлди
“Рома” раҳбарияти жамоа етакчиларидан бири Брайан Кристанте билан амалдаги шартномани узайтиришга қарор қилди.
Италия матбуотининг ёзишича, 27 ёшли италиялик ярим ҳимоячининг 2024 йилнинг ёзида якунланадиган битими яна икки мавсумга чўзилди.
Аслида “Милан” тарбияланувчиси бўлган ва Римга келгунга қадар Италия ва Португалия чемпионатларида бир неча жамоалар шарафини ҳимоя қилган Кристанте бир неча позицияда ўйнай олади.
Унинг бу қобилияти Жозе Моуриньога жуда маъқул келмоқда. Янги битимга кўра, Брайан ҳар мавсум учун 2,8 миллион евро миқдорида маош оладиган бўлди.
Фикрлар