“Рома” футболчиси аниқ бизга ўтади!
“Интер” раҳбарияти “Рома” билане амалдаги шартномаси тугаган Генрих Мхитарян Миланга келишига жиддий ишонмоқда.
Манбаларга қараганда, миланликлар арманистонлик футболчига икки йиллик битим ва ҳар мавсум учун 3,5 миллион евродан маош таклиф қилган.
Ўз навбатида, “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо келаси мавсумда Мхитарян кераклигини таъкидлаганидан кейин Рим клуби мутасаддилари ҳам 33 ёшли плеймейкерни пойтахтда қолишга кўндирмоқчи.
“Бўрилар” Генрихга 1+1 кўришида шартнома ва йилига 3 миллион евро маош ваъда қиляпти.
Генрих Мхитарян ҳали харидорларга жавоб бергани йўқ. У ҳар икки клубдан ўйлаб олиш учун вақт сўраган.
Фикрлар