“Рома” футболчиси бизга керакмас!

  • 18 декабрь, 2022, 14:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан келиша олмай қолган Рик Карсдорпга янги иш жойи қидиришни давом эттирмоқда.

Tecno

Клуб мутасаддилари “Ювентус” раҳбарияти билан боғланиб, нидерландиялик футболчини олишни тклиф қилди. Чунки туринликлар ўнг қанот ҳимоячиси қидираётган ва Рик Карсдорп номзодлар рўйхатида борлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Манбаларнинг таъкидлашича, бу трансфер амалга ошмайдиган бўлди. “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри Рик Карсдорп номзодини маъқулламаган.

Бир неча клуб 27 ёшли ҳимоячини ижарага сўраган эди. Бироқ, римликлар футболчини 10-12 миллион еврога тўлиқ трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Карсдорпнинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!