“Рома” футболчиси бошқа суперклуб билан келишувга эришди

“Рома”нинг 33 ёшли универсал футболчиси Генрих Мхитарян фаолиятини А Серия етакчиларнидан “Интер” сафида давом эттиришги кутилмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, арманистонлик плеймейкер Рим клуби билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилган.

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Генрихни таркибда сақлаб қолишни истаган эди. Португалиялик мутахассис клуб мутасаддиларидан Мхитарян билан янги шартнома тузишни сўраган.

Манбанинг таъкидлашича, Мхитарян “Интер” раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришиб бўлган ва ёзда Миланга кўчиб ўтади.

Янги жамоада Генрих икки мавсум тўп тепади ва маоши бир йил уяун 3,5 миллион еврони ташкил қилади.

“Рома” унга бир йиллик шартнома таклиф қилиб, маошини пасайтиришни истаган эди. Бу Мхитарянни қониқтиргани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!