“Рома” футболчиси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин

“Рома”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Жордан Верету ёзда ватанига қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Инсайдер хабарига кўра, "Марсель" 29 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. “Олимпиячилар” римликлар билан ушбу трансфер бўйича музокараларга бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Жордан "Рома" сафига 2019 йилда келиб қўшилганди. Унинг "бўрилар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг трансфер нархи 17 миллион еврони ташкил қилади.

Верету ўтган мавсум А Серия доирасидаги 36 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!