“Рома” футболчиси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин

“Рома” ярим ҳимоячиси Жордан Верету фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, "Марсель" "бўрилар" футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Манбага кўра, римликлар футболчини сотишга қарши эмас. Фақат пойтахт клуби 29 ёшли франциялик ўрнига янги ярим ҳимоячи сотиб олиши керак бўлади. Агар, клуб унга ўринбосар топса, трансфер амалга ошади.

Ўтган мавсумда Верету "Рома"нинг барча турнирлар доирасидаги 49 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйган. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 17 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!