"Рома" футболчиси ғалабадан кейин мураббийни мақтади
"Рома" ярим ҳимоячиси Жордан Верету А Серия илк туридан ўрин олган "Фиорентина"га қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Биринчи турда ғалаба қозониш муҳим ва биз буни уддаладик. Бироқ янада кўпроқ ишлашимиз лозим. Мураббийимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимизни истайди. Бугун кучли жамоага қарши майдонга тушдик. "Фиорентина" яхши услубга эга клуб ҳисобланади.
Шунга қарамай, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши эвазига ғалаба қозондик. Танаффус вақтида Моуриньо бизга ўйинимизни кучайтиришимиз кераклигини таъкидлади. Биринчи бўлимда бир неча муаммоларимиз бор эди.
Барчаси бир маромда кетмоқда. Биз катта йўлнинг бошида турибмиз. Бирга ишлаш орқали улкан ғалабаларга эриша оламиз. Моуриньо билан алоқаларимиз аъло даражада. У доим жамоамиз билан бирга",-деди франциялик футболчи.
Фикрлар