"Рома" футболчиси Италиянинг гранд клубига ўтиши мумкин

Calciomercato нашри хабарига кўра, "Рома" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян ёзги трансферлар пайтида "Интер"га ўтиши мумкин.

"Нерадзуррилар" Мхитарянни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи, чунки жорий мавсум охирида футболчининг "бўрилар" билан шартномасини якунига етади.

ОАВ хабарига кўра, Мхитарянга Англиянинг "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Олдинроқ, римликлар Мхитарян билан шартномани 1 йилга узайтиришдан манфаатдор эканлиги хабар қилинган эди. Сабаби, арманистонлик футболчи Жозе Моуриньо жамоасининг асосий плеймейкери ҳисобланади.

2021/2022 йилги мавсумда Генрих Мхитарян "Рома" сафида барча мусобақаларда 43 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 9 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!