"Рома" футболчиси мавсумни Ла Лигада якунлаши мумкин

“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренци давралар оралиғида “Валенсия”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки “кўршапалаклар” 28 ёшли италиялик футболчини сотиб олишга жиддий бел боғлашган. Ўз навбатида Флоренци “бўрилар” сафида жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабаб жамоасини ўзгартириш пайига тушган. “Валенсия” эса шундан фойдаланиб уни таркибга қўшиб олмоқчи. Римликлар унинг трансферини 20 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Алессандро жорий мавсум “Рома” сафида 12 та ўйинда иштирок этди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!