“Рома” футболчиси роса қийналганини тан олди
“Рома”нинг бразилиялик ҳимоячиси Рожер Ибаньес Португалияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинидан кейин ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Португалиядаги ўртоқлик учрашувлари биз учун жуда муҳим аҳамият касб этди. Учала баҳс жуда қийин кечди. Ҳозир эса ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Энди биз мавсумни қайта тикланишини кутяпмиз. Унгача, уйга бориб, яхшилаб ҳордиқ чиқаришимиз керак.
Ўртоқлик ўйинлари нималарни тўғрилашимиз кераклигини кўрсатиб берди. Бундан буёғига эҳтиёт бўлишимиз ва лигада ғалабаларга қайтишимиз шарт. Бизни муҳим ишлар кутмоқда, - деди Рожер Ибаньес.
Ибаньес Бразилия терма жамоаси сафида Қатардаги жаҳон чемпионатида қатнашиши кутилган эди. Бироқ, сўнгги паллада терма жамоа бош мураббийи Тите уни рўйхатга киритмади.
Фикрлар