“Рома” футболчиси термага қайтарилди

“Рома” ўнг қанот ҳимоячиси Рик Карсдорп Нидерландия терма жамоасига қайтадиган бўлди. Бош мураббий Луи ван Гал 27 ёшли ўйинчини июнь ойида Миллатлар лигаси доирасидаги учрашувларга таклиф қилган.

Карсдорп 2017 йилдан бери мамлакат бош жамоасига чақирилмаётган эди. Рик иштирок этган сўнгги ўйинда нидерландияликлар Болгария терма жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазганди.

Луи ван Гал шогирдлари Миллатлар лигаси доирасида Бельгия, Уэльс ва Польша билан рақобатлашади.

Рик Карсдорп аслида “Фейеноорд” тарбияланувчиси ҳисобланади. Римликлар уни 2017 йили 16 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган.

Бу мавсум Карсдорп барча турнирларда 47 та ўйин ўтказиб, еттита голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!