Асосий мазмунга ўтиш

"Рома" футболчисига Англиянинг уч бадавлат клубидан чорлов бор

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Гранд клубларда ўйнашга лойиқ футболчи

Италиянинг «Рома» жамоасида тўп сураётган ёш ҳимоячи Уэслига Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Football Insider нашри маълумотига кўра, 23 ёшли бразилиялик футболчи билан «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ва «Ньюкасл» клублари қизиқмоқда. Манбага кўра, «қизил иблислар»ни Уэслининг асосий афзаллиги – унинг универсаллиги ўзига жалб қилмоқда. У ҳимоя чизиғининг ҳар икки қанотида ҳам бирдек ўйнай олади.

Шу билан бирга, «Рома» клубининг молиявий талаблари эҳтимолий трансферни қийинлаштириши мумкин. Римликлар ҳимоячини тахминан 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Уэсли барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда саккизта ўйинда майдонга тушди ва бир голли узатма муаллифига айланди.

Бразилиялик футболчининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ