“Рома” футболчисига энг бой клуб харидор

Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин дунёнинг энг бадавлат клублари қаторига қўшилган “Ньюкасл” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтириш учун “Рома” ҳимоячиси Рожер Ибаньесни трансфер қилмоқчи.

Келишиб чиқиши бразилиялик бўлган футболчи Рим клубида Жозе Моуриньо қўл остида жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди.

23 ёшли ҳимоячи тезкор, жисмонан бақувват, яхши техникага эгалиги билан мутахассислар эътиборини қозонган. Ибаньеснинг камчилиги сифатида ўз жарима майдончаси ичида ўзига ортиқча ишониб юборишини таъкидлашади.

Ибаньесга яқинда “Тоттенхэм” бош мураббийи Антонио Конте ҳам оғиз солди.

Рим клуби спорт директори Тьягу Пинто ҳар икки клубга ҳам футболчи учун 30 миллион евро тўлаш кераклигини айтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!