“Рома” футболчисига хушхабар

“Рома”нинг 20 яшар футболчиси Никола Залевски бу мавсум Жозе Моуриньо қўл остида асосий таркиб ўйинчисига айланди.

Истеъдодли футболчи мавсум давомида ўзини жамоага керакли эканини кўрсата олди. Польшалик ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Унга кўра, клуб мутасаддилар бу ўйинчига йилига 500 минг евро маош тўлаяпти.

Энди раҳбарият унинг жамоага қўшган ҳиссасини инобатга олиб, янги шартном ва оширилган маош билан тақдирламоқчи.

Манбанинг таъкидлашича, клуб мутасаддилари тез орада Залевскининг агентлари билан учрашиб, янги келишув бўйича музокара бошлайди.

20 ёшли футболчи якунланган мавсумда барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига бир жуфт голли пас ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!