“Рома” футболчисини Францияга чақиришди
“Рома”нинг 29 ёшли ярим ҳимоячиси Жордан Верету фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
Corriere dello Sport нашри франциялик футболчига “Лилль” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқатди.
Бундан ташқари, тажрибали ўйинчига “Марсель” ва “Лион” каби Франциянинг етакчи клублари ҳам кўз тикмоқда.
Жозе Моуриньо Веретуни ёзда жамоани тарк этиши керак бўлган ўйинчилар рўйхатига киритган ва келаси мавсум унга имконият бермоқчи эмас.
Жордан ўтган мавсум 49 маротаба майдонга тушиб, тўртта гол ва ўнта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар