“Рома” футболчисини жиддий клуб сўраяпти

Франциянинг энг машҳур клубларидан бири  “Марсель” раҳбарияти “Рома”да ўйнаётган франциялик Жордан Веретуни ўз ватанига қайтармоқчи бўляпти.

L’Equipe нашрининг хабар беришича, марселликлар 29 ёшли Веретуни жамоани тарк этган  Бубакар Камарага муносиб ўринбосар бўлади, деган фикрда. 22 ёшли Камара яқинда “Астон Вилла” таклифини қабул қилиб, Англия премьер-лигасига кўчиб ўтди.

Айни пайтда “Марсель” римликлар билан музокара олиб бормоқда. Бу жамоа яқинда ўз сафига “Рома”нинг икки ўйинчиси 25 ёшли ҳужумкор футболчи Женгиз Ундер ва 27 ёшли дарвозабон Пау Лопесни қўшиб олганди.

Жордан Верету мавсумни 49 та ўйин, тўртта гол ва ўнта ассист билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ал-химик
24/07/2022 14:08
Элдородониям қайсидир клуб сўрайдимикан а?