“Рома” футболчисини рақиб жамоа сўрамоқда

Жозе Моуриньо даврида “Рома”нинг асосий таркибига кира олмаётган Амаду Диаварага яна бир харидор чиқди.

“Торино” раҳбарияти 24 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Айни пайтда бу ўйинчи Гвинея терма жамоаси сафида Африка Миллатлари кубогида иштирок этиш учун Италияни тарк этган.

Амаду Диавара аввалроқ “Валенсия” қизиқиш билдирган эди. Испания жамоаси африкалик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олишни режалаштирмоқда.

“Рома” мутасаддилари бу ўйинчининг кетишига қарши эмас. Чунки клуб хўжайини агар Жозе Моуриньо янги футболчи оладиган бўлса, таркибдаги ўйинчилардан бирини сотиб юбориш талабини қўймоқда.

Transfermarkt порталия таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланган Амаду Диаварани 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!