"Рома" футболчисини Туркияга чорлашмоқда
“Рома” ярим ҳимоячиси Диего Перотти фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
Corriere della Sera нашри тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли футболчига “Фенербахче” жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Бўрилар” ҳам молиявий инқироз пайтида маошларни камайтириш учун Пероттини сотиб юборишга тайёр. Айтиш керакки, унинг Римдаги йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил этади.
Перотти ўтган мавсум “Рома” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 6,5 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар