"Рома" ғалаба қозонган учрашувда Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)
Италия А Серияси 18-турида "Аталанта" ва "Рома" жамоалари ўзаро беллашди. Учрашувда римликлар 4:1 ҳисобида зафар қучишди.
Бергамоликлар голи Брайан Кристантега тегиб, "Рома" дарвозасидан жой олди. Жозе Моуриньо шогирдларидан Абрахам 2 та, Заньоло ва Смоллинг биттадан гол урди. Шомуродов 70-дақиқада майдонга тушди.
Шу тариқа, "бўрилар" очколари сонини 31 тага етказган ҳолда, 5-ўринга кўтарилиб олди. 37 очкоси бор "Аталанта" 3-поғонани банд этган.
Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com нашри футболчиларнинг ҳаракатини баҳолади. Энг юқори балл дубль қайд этган Тэмми Абрахамга тегишли - 9. Ҳамюртимиз эса 6.3 баллга лойиқ кўрилди.
Фикрлар