“Рома” ҳеч ким кутмаган футболчини олади

Calciomercato нашрининг хабар беришича, “Рома” спорт директори Тьягу Пинто жамоа ҳимоячисини кучайтириш учун кутилмаган номзод топди.

Маълумотларга қараганда, бу мутахассис бош мураббий Жозе Моуриньога марокашлик Ашраф Дарини олиб келиб бермоқчи.

Ашраф Дари 2018 йилдан бери Марокашнинг “Видад” жамоаси асосий таркибида тўп тепиб келади. 23 ёшли ҳимоячи жамоаси билан Африка Чемпионлар лигаси ғолиби бўлганидан кейин унга эътибор кучайди.

Бу футболчи марказий ҳимоя, таянч зона ва ўнг қанотда самарали ўйнай олади. Ашраф мавсумда 35 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди.

Тьягу Пинто Ашраф Дарини Мараш Кумбуллага ўринбосар бўлади, деган фикрда. Чунки албаниялик ҳимоячини бир неча катта клублар нишонга олган ва уни сотиб юбориш клуб ғазнасига мумай даромад келтиради.

“Рома” Ашраф Дарининг трансферини 1,2 миллион еврога ҳал қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Восток
03/06/2022 10:53
Яхши