“Рома” ҳужумчиси чемпионат бошланишини истамаяпти

  • 25 Nov 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам Япониядаги матбуот анжумани чоғида маҳаллий журналистлар саволларига жавоб берди.

Tecno

- А Серия ўйинлари бошланишини кутмаяпман. Ўйнаш истаги кучли эмас. Бор эътиборимни тайёргарликка ва Қатардаги жаҳон чемпионатини томоша қилишга қаратганман.

Аслида Қатарга боришни истаган эдим. Лекин мана шундай вазиятлар бизнинг ўйинчи ва инсон сифатида ўсишимизга хизмат қилади. Мен ҳали ёшман, ривожланиб, кучайиб боришим керак, - деди Тэмми Абрахам.

Ўтган мавсумда 53 та учрашувда 27 та гол урган англиялик ҳужумчи Англия терма жамоасига қайтарилган эди. Лекин янги мавсумда Абрахамнинг ўйини қовушмади. Шу тариқа, у жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятидан қуруқ қолди.

Comments

You must be logged in to commet!