"Рома" ҳужумчиси "доришунос" бўлади
“Рома” ҳужумчиси Патрик Шик фаолиятини Леверкузеннинг “Байер” клубида давом эттиради.
Италиялик журналист Жанлука ди Марционинг хабар беришича, “доришунослар” 24 ёшли чехиялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Энди “Байер” Шик учун римликларга 27 млн евро тўлайди.
Патрик ўтган мавсумни “РБ Лейпциг” сафида ижарада ўтказган эди. У Бундеслиганинг 22 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар