"Рома" ҳужумчиси "Интер"га кўчиб ўтиши мумкин!

CHERY AUTO

"Рома" ҳужумчиси Артём Довбик ёзда ўз жамоасини ўзгартириши мумкин. "TuttoMercatoWeb" нашри маълум қилишича, украиналик форвард фаолиятини Италиянинг бошқа жамоасида давом эттириш имкониятига эга.

Tecno

Хабарга кўра, 27 ёшли футболчига "Интер" қизиқиш билдирмоқда. "Нерадзуррилар" аъзоси Маркус Тюрам трансферлар ойнасида жамоани тарк этилиши кутиляпти. Клуб раҳбарияти эса  унинг ўрнини Довбик билан тўлдиришни мақсад қилган. Симоне Индзаги ҳам бу трансферга қарши эмас.

Маълумот учун, Артём жорий мавсумда  А Сериянинг 23 баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. Айни пайтда унинг Трансфермаркт порталидаги нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!