"Рома" ҳужумчиси кейинги баҳсни ҳам ўтказиб юбориши мумкин

  • 26 февраль, 20:43
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Рома"нинг А Сериядаги "Комо" билан бўладиган навбатдаги ўйинига саноқли кунлар қолганда, Артём Довбикнинг таркибга қайтиши шубҳа остида қолмоқда.

Шу орада, Элдор Шомуродов "Рома" учун муҳим футболчига айланиб бормоқда. Бу эса Артём Довбикка хотиржам тикланиш имконини бермоқда.

Жароҳат туфайли сафдан чиққан украиналик ҳужумчи кеча ҳам алоҳида машқ қилди ва шу тариқа "Монца" устидан қозонилган ғалабадан кейинги умумий машғулотни ўтказиб юборди.

"La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабар беришича, унинг гуруҳ машғулотларига қайтиши жума кунига режалаштирилган. Бироқ "Комо"га қарши ўйинда иштирок этиши ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Бу орада бош мураббий жамоага бир кунлик дам берди, Эван Ндика эса оилавий сабабларга кўра махсус рухсат олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!