"Рома" ҳужумчиси "Милан"га трансфери кундан кунга ойдинлашмоқда

Италиянинг Sky нашри хабарига кўра, Теми Абраҳам ёзда "Рома"дан "Милан"га ўтишга тайёр. 
"Челси"нинг собиқ ҳужумчиси "Милан"нинг янги бош мураббийи Пауло Фонсеканинг асосий мақсади ҳисобланади. Миланликлар 26 ёшли футболчи учун ҳозирча алоқага чиқмаган.

Абраҳам 2023 йил июн ойида ОЧЛда жароҳат олган ва фақат апрель ойида сафга қайтган. Римликлар "Жирона"нинг форварди ва ўтган мавсум Ла Лига тўпурари Украйиналик ўйинчиси Атрюм Довбикни ўз сафига қўшиб олишга яқун турибди. Шу сабабли, Абраҳамга жамоани тарк этиш учун эшик очилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Темми Абраҳам "Рома" сафида 119 та учрашувда иштирок этиб, 39 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!