“Рома” ҳужумига яна бир юлдуз келади

  • 13 августа, 2021, 17:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Элдор Шомуродов “Рома”да “Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказетт билан бирга ўйнаши мумкин.

Tecno

Лондонликлар Рим клубига франциялик тўпурарни олишни таклиф қилмоқда. Бироқ, “бўрилар” Ляказеттдан олдин бошқа ҳужумчини трансфер қилишга ҳаракат қиляпти. Жозе Моуриньо ўз шогирдлари қаторида “Челси” ҳужумчиси Тэмми Абрахамни кўрмоқчи. Томонлар бу трансферни келишиб бўлди ва римликлар 34 миллион фунт тўлаши керак.

Трансферга фақатгина Тэмми Абрахамнинг Римга боришдан бош тортиши тўсқичлик қилиши мумкин.

Қизиғи шундаки, “Арсенал” раҳбарияти трансфери 20-25 миллион фунтга баҳоланаётган Александр Ляказеттни сотиш орқали ҳужумда жой очиб, бу ўринга айнан Тэмми Абрахамни таклиф қилишни режалаштирган.

“Челси” Италиядан Ромелу Лукакуни олиб келганидан кейин Тэмми Абрахамнинг “аристократлар” сафидаги келажак мавҳум бўлиб қолди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию