"Рома" иштирокидаги ўйин қайси телеканалда намойиш этилади?

"Рома" Италия чемпионати 26-турида "Верона"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Жозе Моуриньо шогирдлари учун бу муҳим баҳс ҳисобланади. Чунки римликлар охирги турларда кўплаб очколарни бой бермоқда. Мағлубият "бўрилар"ни қийин аҳволга солиб қўяди.

Римдаги "Олимпико" стадионида кечадиган учрашувни "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этади.

"Рома" айни пайт турнир жадвалида 40 очко билан 7-ўринда бормоқда. "Верона" эса 36 очко жамғарган ҳолда 9-поғонани банд этган.

Comments

You must be logged in to commet!