"Рома" Испания терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолайди

“Бетис” клуби дарвозабони Пау Лопес фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда 24 ёшли Испания терма жамоаси аъзоси “Рома” билан шартнома имзолайди. Римликлар унинг трансфери учун севильяликларга 20 млн евро тўлашади.

Маълумот учун, Пау Лопес ўтган мавсум Ла Лигада жами 33та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 10 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!