"Рома" Жекога Украинадан ўринбосар топди

Украинанинг  “Шахтёр” клуби ҳужумчиси Жуниор Мораес фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли бразилиялик футболчи билан “Рома” жиддий қизиқиб қолган. Гап шундаки, римликлар уни жамоадан кетиши кутилаётган босниялик ҳужумчи Эдин Жекога муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Ўз навбатида “Рома”нинг янги бош мураббийи Паулу Фонсека Мораес билан “Шахтёр”да бир неча мавсум бирга ишлади ва унинг имкониятларини яхши билади.

Маълумот учун, Мораес ўтган мавсум Украина чемпионатида жаи 27та ўйинда майдонга тушди ва 19та гол ҳамда 8та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!