"Рома" Жекони "Ювентус"га сотади ва "Наполи"дан Миликни олади

“Рома” форварди Эдин Жеко тез орада “Ювентус”га келаиди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 34 ёшли босниялик футболчининг “Юве”га ўтиши бўйича келишувга эришилган. Ушбу трансфер учун “кекса синьора” 16 млн евро тўлайди. Жеконинг ўзи Туринда йилига 7,5 млн евро маош олади.

Журналист Ромео Агрестининг хабар беришича, Эдин яқин вақтлар ичида “Ювентус”да тиббий кўрикдан ўтади.

Бундан ташқари, “Наполи” ва “Рома” польшалик ҳужумчи Аркадиуш Миликнинг трансфери бўйича ҳам келишувга эришди. Тез орада Милик ҳам римликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади. “Бўрилар” уни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!