"Рома" жиддий йўқотишга учради

CHERY AUTO

"Рома" ҳимоячиси Крис Смоллинг жароҳат олди. Бу ҳақда "Corrier Delo Sport" хабар тарқатди. 

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, англиялик футболчи машғулотларда сонидан жароҳат олган. Ҳозирча 31 ёшли ҳимоячи қачон сафга қайтиши аниқ эмас. 

"Рома" Италия чемпионатида ўзининг илк баҳсини 22 август куни "Фиорентина"га қарши ўтказади. Аввалроқ, "бўрилар" "Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам билан шартнома имзолагани эълон қилганди.

2020/21 йилги мавсумда Крис 16та ўйинда майдонга тушган ва  битта голга ассистентлик қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию