“Рома” катта трансферга қўл урмоқда

“Рома” раҳбарияти Николо Дзаньоло ўрнига бошқа ҳужумкор футболчи қидираётган эди. Жозе Моуриньо ўз жамоасида “Сассуоло” сардори Доменико Беррардини кўрмоқчи.

Бу ўйинчи худди Николо сингари ўнг қанот ва ҳужум марказида самарали ўйнай олади.

Берарди “Сассуоло” тарбияланувчиси ҳисобланади ва ушбу клубда 2013 йилдан бери асосий таркибда тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда 34 маротаба майдонга тушиб, 15 та гол ва 17 та ассист муаллифи бўлди.

27 ёшли ўйинчининг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади ва Берардининг трансфери учун 35 миллион евро тўлаш керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!