“Рома” кимни танлайди?
Рим клуби билан шартномаси якунлаёнган Генрих Мхитарян “Рома” таклифини рад этиб, “Интер” шартномасини қабул қиладиган бўлди.
Моуриньо жамоаси арманистонлик футболчига бир йиллик шартнома ва уч миллион евро маош таклиф қилганди.
Миланликлар эса 33 ёшли ўйинчига икки йиллик битим ва бу муддат учун 7 миллион евро тўлайдиган бўлди.
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто тажрибали плеймейкер ўрнига ундан зўрини олиб келмоқчи. Айни пайтда бу мутахассис “Реал” билан ҳамкорлигини якунлаган Иско ва ПСВда ўйнаётган Марио Гётце вакиллари билан музокара олиб бормоқда.
Фикрлар