"Рома" Конференциялар лигасида ғалаба қозонса, қанча пул ишлаб олади?

УЕФА Конференциялар лигаси учун белгиланган мукофот пуллари маълум қилинди. Унга кўра, гуруҳ босқичида иштирок этган ҳар бир клубга 2,94 миллион евро миқдорида маблағ ўтказиб берилади. 

Шунингдек, нимчорак финал иштирокчилари 600 минг, чорак финал қатнашчилари 1 миллион, ярим финалга чиққан клублар 2 миллион, финалчи 3 миллион ҳамда чемпион жамоа 5 миллион евро ишлаб олади.  Шундай экан, агар "Рома" финалда ғалаба қозонса, 5 миллион евро мукофот пули олади.

Қайд этиш лозим, мусобақада ғалаба қозонган жамоа 500 минг, дуранг учун 166 минг евро миқдорида тўлов амалга оширилади. Гуруҳ босқичида 1-ўринни қўлга киритган жамоа 650 минг, 2-ўрин соҳибига 325 минг евро фойда кўради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа финали доирасидаги "Рома" - "Фейеноорд" баҳси 25-дан 26 майга ўтар кечаси 00:00да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
24/05/2022 15:36
Уйин буладиган кунни нотугри ёзиб куйибсизлар!