"Рома" кутилмаганда ЦСКАдан 3 та гол ўтказиб юборди (видео)

УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги 6-турида “Рома” сафарда Болгариянинг ЦСКА клубига қарши баҳс олиб борди.

Софияда кечган ўйин 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. ЦСКА сафида голларни Тиаго Родригес (5') ва Али Соу (34', 55') киритди. Римликларнинг ягона жавоб голига Томмазо Миланесе (22') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!