"Рома" мағлубиятдан қутилиб қолган учрашувда Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

CHERY AUTO

"Рома" А Серия 25-турида "Сассуоло" билан куч синашди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Тэмми Абрахам биринчи тайм охирида гол урди. Иккинчи бўлим бошида Крис Смоллинг ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 73-дақиқада Траоре мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига яқин Кристанте мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, римликлар мағлубиятдан қутилиб қолди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 69-дақиқа Феликс Афена-Гьян ўрнига захирадан майдонга тушди.

Tecno

Учрашувдан сўнг статистика билан шуғулланувчи whoscored.com портали футболчиларга балл қўйди. Унга кўра, Шомуродовнинг ҳаракатлари 6.3 баллга лойиқ кўрилди.

Қуйида whoscored.com портали томонидан футболчиларни қўйилган баллар билан танишинг:

photo_2022-02-14_14-16-38

Comments

You must be logged in to commet!