"Рома" Малкомни ўз сафига қўшиб олишга яна уруниб кўрмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Малком ҳамон "Рома"нинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра римликлар бразилиялик футболчи гарчи бундан бир йил муқаддам трансфер амалга ошишига яқин қолганида “кўк-анор ранглилар”ни танлаганига қарамай уни ўз сафларига қўшиб олиш фикридан қайтишмаяпти.

“Рома” бу сафар 22 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

Маълумот учун, “Барселона” Малкомни бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Бордо”дан 41 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсум 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!