"Рома" "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчисини текинга ўз сафига қўшиб олади

Англиялик ярим ҳимоячи Жек Родуэлл фаолиятини "Рома"да давом эттиради. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда 28 ёшли футболчи аллақачон Италияга етиб борган ва тез орада римликлар билан шартнома имзолайди. Айтиш керакки, Родуэлл эркин агент ҳисобланади. Шу боис у "Рома"га текинга тушади.

Маълумот учун, Родуэлл фаолияти давомида "Эвертон", "Манчестер Сити", "Сандерленд" ва "Блэкберн Роверс" каби клубларда ўйнаган. Англия терма жамоаси сафида эса 3 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!