"Рома" менга чиқиш эшикларини кўрсатди!"

"Лацио" вингери Педро Родригес "Рома"дан кетиши ҳақида гапирди.

"Рома"да қийин вазиятга тушиб қолгандим. Мени асосий таркибдан чиқариб, ўринбосарлар жамоасига жўнатишди. Клуб раҳбриятидан бирор киши билан суҳбатлашишга имкон ҳам беришмади. Улар менга чиқиш эшикларини кўрсатишди.

"Лацио"га ўтишимни бош мураббий Маурицио Сарри билан суҳбатимиз ҳал этди. Бу мен учун ажойиб имконият эканини англадим. Албатта, шаҳарнинг бир жамоасидан бошқа азалий рақиб бўлган клубига ўтиш камдан кам учрайдиган ҳолат. Бироқ мен "Лацио" футболчиси эканимдан хурсандман,-дейди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, 34 ёшли футболчи "бўрилар" бошқарувини Моуриньо қўлига олганидан сўнг жамоадан кетишга қарор қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!